Путин Ғарбнинг мақсадини Россиядан тарихий ҳудудларни тортиб олиш деб атади

Олам

image

Ҳозирда Ғарб томонидан “антиРоссия” яратиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳа бугунги кунда Украина деб аталадиган тарихий ҳудудларни Россиядан тортиб олишга қаратилган. Бу ҳақда бугун, 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Федерал Мажлисга йўллаган мурожаатида сўз очди. 

Давлат раҳбари Ғарб ҳозирда Украинада амалга ошираётган “антиРоссия”ни яратиш лойиҳаси “янгилик эмас”лигини эслатди.  

“Эслатиб ўтаман, ўтган асрнинг 30-йилларида Ғарб ҳақиқатда Германияда нацистларга ҳокимиятга йўл очган ва бизнинг давримизда улар Украинадан Россияга қарши чиқишни бошлаган. Лойиҳа аслида янги эмас. Тарихга озгина бўлсада қизиққан одамлар бу лойиҳанинг XIX асрга бориб тақалишини жуда яхши билади”, дейди Россия раҳбари. 

Путин сўзида давом этаркан, Австрия-Венгриянинг қулаши – ички ижтимоий қарама-қаршиликларнинг кучайиши ва Австрия-Венгриянинг турли қисмларининг яккаланиши натижасида юзага келган йирик геосиёсий ҳодиса эканини эслатди. 

“У Австрия-Венгрия империясида ҳам етиштирилган, Польша ва бошқа мамлакатлар томонидан бир мақсад билан тарбияланган: бугунги кунда Украина деб аталадиган бу тарихий ҳудудларни мамлакатимиздан тортиб олиш. Мақсад шу бу ерда. Ҳеч қандай янгилик йўқ, ҳаммаси такрорий”, дейди Президент. 

Путиннинг сўзларига кўра, Ғарб бу лойиҳани Украинадаги 2014 йилги давлат тўнтаришини қўллаб-қувватлаш орқали амалга оширишга мажбур қилган.  

“Ахир давлат тўнтариши қонли эди, давлатга қарши, конституцияга зид, гўё ҳеч нарса бўлмагандек, гўё шундай бўлиши керакдек. Улар ҳатто бунга қанча пул сарфлаганликларини ҳам айтишди. [Ғарбнинг] мафкуравий асоси русофобия, ўта тажовузкор миллатчиликни яратди”, дейди у . 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Путин мурожаатномаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made