Урушни тўхтатиш бўйича сулҳ тузилса, ҳусийлар ҳам Исроилни нишонга олмайди
Олам
−
27 Февраль 2024 5796 1 дақиқа
Ямандаги ҳусийлар ҳаракати Ғазо секторида ҲАМАС шартлари асосида сулҳга эришилса, Исроил кемаларига ҳужум қилишни тўхтатади. Бу ҳақда ТАССга ҳаракат ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Насриддин Амир маълум қилди.
“Исроил кемаларининг босиб олинган Фаластин портларига ўтишини тўсиб қўйиш қарори, агар Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишувга эришилса ва анклав блокадаси бекор қилинса, тўхтатилади", деган у.
Ҳаракат вакили, шунингдек, Америка ва Британия кемаларига ҳужум қилиш қарорини қайта кўриб чиқиш Фаластин анклавидаги сулҳга боғлиқ бўлмаслигини таъкидлаган.
"Америка ва Британия кемаларига келсак, бу икки давлатнинг мамлакатимизга ҳужуми билан боғлиқ яна бир алоҳида масала", дейди Амир.
Маълумот учун, Париждаги ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда тайёрланган таклиф лойиҳасига кўра, Рамазон ойида барча ҳарбий ҳаракатлар 40 кун давомида тўхтатилади. Унга кўра, ҳар бир исроиллик тутқунга 10 фаластинлик асир алмаштирилади. Шунингдек, Ғазода кўчирилган тинч аҳолининг шимолга қайтишига рухсат берилади, аммо ҳарбий ёшдаги эркаклар бундан мустасно. Исроиллик гаровга олинган барча аёллар, 19 ёшгача бўлган болалар, кексалар ва беморлар фаластинлик маҳбуслар эвазига озод қилинади. Ҳар куни 500 та ёрдам юк машинаси киришига рухсат берилади. Лойиҳада Ғазо секторидаги новвойхоналар ва шифохоналар фаолиятини тиклаш ҳам кўзда тутилган.
Байден ўт очиш келаси душанба кунидан тўхтатилиши мумкинлигини қўшимча қилган.
Live
Барчаси