Урушга қарамай Исроилдаги ўзбекистонликлар Наврўзни нишонлади (фото, видео)
Олам
−
22 Март
15332Кеча, 21 март куни Исроилда бир гуруҳ ўзбекистонликлар Наврўз байрамини нишонлади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг мамлакатдаги элчихонаси хабар берди.
Қайд этилишича, тадбирда янгиланиш, яшариш байрамининг яхшиликни тарғиб қилувчи фазилатлари ҳақида сўз борган.
"Наврўз байрами нишонланди – авлодлар ва оилалар ўртасидаги тинчлик ва ҳамжиҳатлик, шунингдек, ярашув ва қўшничилик каби қадриятларни тарғиб қилувчи қадимий байрам – ҳозирги шароитда ҳар қачонгидан ҳам долзарброқдир", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 март куни "Humo Arena" мажмуасида бўлиб ўтган Наврўз шодиёнасида нутқ сўзлаб, ўзбекистонликларни Наврўз айёми билан табриклаган эди.
LiveБарчаси