Урушдан кейин Фаластин бўлмайди – Нетаньяху

Олам

image

Исроил Ғазо секторидаги жанговар ҳаракатлар тугаганидан кейин у ерда Фаластин маъмурияти назоратни ўз қўлига олишини истамайди. Бу ҳақда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху маълум қилган.

Исроил ҳукумати раҳбари ўзи бошқарадиган “Ликуд” партияси депутатлари билан учрашувда уруш тугаганидан кейин Фаластин маъмуриятининг Ғазо устидан ҳар қандай назоратига қарши эканини айтган.

"Урушдан кейинги Ғазода Фаластиннинг янги ҳокимияти бўлмайди, аслида Фаластин ҳокимияти умуман бўлмайди", деган Нетаньяху.

Шунингдек, у Фаластин-Исроил можароси тугагандан сўнг, Ғазо сектори фақат Исроил мудофаа кучлари томонидан демилитаризация қилиниши кераклигини айтган. 

"Ғазо демилитаризация қилиниши керак. Бу демилитаризацияни фақат битта куч – Исроил мудофаа кучлари амалга ошириши мумкин", деди у.

Нетаньяху халқаро муносабатларнинг ҳеч бир субъекти бу жараёнда қатнаша олмаслигини таъкидлаган.

Айни пайтда, АҚШ расмийлари Ғазода жанглар тугаганидан кейин ким назоратга олиши ҳақида аралаш сигналлар юбормоқда.

Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби кечаги баёнотида ҳозирги Фаластин маъмурияти жанговар ҳаракатлар тугаганидан кейин Ғазо устидан ишончли назоратни амалга оширишга қодир эмаслигини айтган.

"Ғазода қандай маъмурият бўлишидан қатъи назар, Фаластин халқининг талабларига жавоб бериши керак ва ҳозирда Фаластин маъмурияти бу ҳокимиятдан фойдаланмаяпти", дейди у.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Президенти Жо Байден Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳил Фаластин маъмурияти назорати остида бўлиши кераклигини маълум қилганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин Исроил Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг