“Уруш бошланди”. Исроил Эронга зарба берди 

Олам

image

Бугун, 28 февраль куни Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида кучли портлаш овози эшитилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳодиса тафсилотлари ҳозирча номаълум. Расмий идоралар воқеа юзасидан изоҳ беришмаган. Бу ҳақда “Al Arabiya” хабар берди. 

Маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, портлаш овози шаҳарнинг бир нечта ҳудудларида сезилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган айрим видеоларда фавқулодда хизматлар ҳаракати кузатилгани айтилмоқда, бироқ бу маълумотлар расмий манбалар томонидан тасдиқланмаган.

Мазкур ҳодиса Эрон ва АҚШ ўртасида Теҳроннинг ядровий дастури масаласида кескинлик кучайган бир пайтга тўғри келмоқда. Сўнгги ҳафталарда икки томон ўртасида баёнотлар алмашинуви ва дипломатик зиддиятлар кучайгани кузатилаётганди.

Шу билан бир вақтда, Исроил ҳудудида ҳам огоҳлантирувчи сиреналар янграгани маълум қилинди. Исроил ҳарбийлари берган баёнотга кўра, бу “Исроил давлати ҳудудига ракеталар учирилиши эҳтимолига жамоатчиликни тайёрлаш мақсадида берилган проактив огоҳлантириш” бўлган.

Ҳозирча Теҳрондаги портлаш ва Исроилда янграган сиреналар ўртасида бевосита боғлиқлик бор-йўқлиги аниқланмаган. Расмий манбалар вазият юзасидан қўшимча маълумот бериши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилда яшовчи ўзбекистонликлар мамлакатдаги вазият мураккаблиги сабабли хавфсизлик чораларига алоҳида эътибор беришга чақирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Исроил Теҳрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг