Ўрунов жароҳат сабаб 3 ҳафтани ўтказиб юборади – манба
Спорт
−
23 Апрель 2025 3886 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Эроннинг “Персеполис” клуби аъзоси Остон Ўрунов жароҳат сабаб 2-3 ҳафтани ўтказиб юборадиган бўлди. Бу ҳақда “Varzish3” нашри хабар берди.
Манбага кўра, дастлабки текширувлардан кейин клуб футболчининг жароҳати ҳақидаги хулосани маълум қилди. Унга кўра, Ўрунов мушак қисмининг чўзилиши сабаб 2-3 ҳафта давомида жамоага ёрдам бера олмайди.
Маълумот ўрнида, ўзбекистонлик вингер Эрон Про Лигасининг 27-туридан ўрин олган “Сепахон”га қарши баҳснинг 25-дақиқасида жароҳат олиб, алмаштирилди.
Қайд этиш керак, аввалроқ,футболчи жароҳат сабаб узоқ муддатга сафдан чиққан эди ҳамда Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати саралашидаги Қирғизистон ва Эронга қарши ўйинларини ўтказиб юборган эди.
Live
Барчаси