Ўрунов “Урал”дан жанжал билан кетгани маълум бўлди

Спорт

image

Аввал хабар берганимиздек, Россиянинг "Урал" клуби 2024 йилнинг июнигача шартнома имзолаган ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов куни кеча жамоа билан келишувга кўра шартномани бекор қилганди.

Маълум бўлишича, Остоннинг клубни тарк этишига жанжал сабаб бўлган. У бош мураббий Виктор Гончаренко билан зиддиятга борган. Хабарларга кўра, ўзбекистонлик футболчи "Урал"нинг "Локомотив"га қарши ўйинидан кейинги машғулотларидан бирида мураббий билан жанжаллашиб қолган. Шунингдек, футболчи ўзига етарлича ўйин амалиёти берилмаётганидан норози бўлган.

Ҳозирги вақтда бир неча ўзбек клублари Остон Ўруновга қизиқиш билдирмоқда. Жумладан, Наманганнинг "Навбаҳор" клуби футболчи хизматларидан манфаатдор.

Маълумот учун, "Transfermarkt" портали ҳозирги вақтда Ўруновнинг трансфер нархини 700 минг еврога баҳоламоқда.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

футбол Ўрунов "Урал"

Баҳолаганлар

429

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг