Ўрунов “Спартак”дан кетиш учун шарт қўйди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг “Спартак” клуби футболчиси Остон Ўрунов москваликлар билан амалдаги шартномасини бекор қилиши мумкин. Бу ҳақда “Metaratings” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Ўрунов шартнома бўйича ўзига тегишли маошни тўлиқ олмоқчи. Маблағ тахминан икки миллион евро атрофида бўлиши мумкин.

Қайд этиш керакки, Ўруновнинг “Спартак” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчи Москва клубига 2020 йилнинг ёзида “Уфа”дан келиб қўшилган. Унинг “Спартак” сафига ўтишига уфаликлар жамоасида бош директор сифатида ишлаган Шамил Газизов сабабчи бўлган.

Маълумот учун, Ўрунов 2021-2022 йилги мавсумни ижара асосида “Уфа”да ўтказган. Унинг “Спартак” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Тransfermarkt” портали 21 ёшли футболчининг бозор нархини 700 минг еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Остон Ўрунов “Спартак” “Уфа”

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг