Уругвай МТЖ самолёти АҚШга қўндирилмади

Спорт

image

Уругвай миллий терма жамоаси самолёти 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Саудия Арабистонига қарши ўйин олдидан АҚШга кўндирилмади. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди. 

Нашрнинг хабар беришича, жамоа самолётига бюрократик жараёнлар ва ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар туфайли АҚШ ҳудудига қўнишга рухсат берилмаган. Оқибатда Уругвай делегацияси сафарда кечикишга учраган ва Майамига режалаштирилган вақтдан тахминан уч соат кеч етиб бориши кутилмоқда. Бу эса жамоанинг турнир регламентида белгиланган расмий ўйинолди матбуот анжуманини ўтказиб юборишига сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, Уругвай футбол федерацияси оммавий ахборот воситалари олдидаги мажбуриятларни бажармагани учун турнир ташкилотчилари томонидан жаримага тортилиши эҳтимоли ҳам мавжуд. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси Нидерландия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви олдидан маҳаллий полиция томонидан жиддий текширувдан ўтказилганди. Шундан сўнг мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ томонига вазият юзасидан расмий изоҳ беришини сўраб сўров юборганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Саудия Арабистони Уругвай

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг