Ўртоқлик ўйини: Ўзбекистон U-23 Жанубий Корея билан дурранг ўйнади

Спорт

image

Бугун, 26 сентябрь куни Жанубий Кореяда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси кореялик тенгдошларига қарши баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобида дурранг қайд этди.

Учаршувнинг дастлабки бўлими асосан тенг курашлар остида кечди. 24-дақиқада Ҳусайн Норчаев ўзбекистонликларнинг кам сонли зарбаларидан бирини йўллади, аммо Норчаевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

Иккинчи тайм Ўзбекистон U-23 нинг устунлиги билан бошланди. Баҳснинг 49-дақиқасига келиб, Норчаевнинг узатмасидан кейин Руслан Жиянов ҳисобни очди. Ҳисобда ортда қолишни бошлагач, кореяликлар ҳам ҳужумлар сонини кўпайтирди. Корейс футболчиларининг саьй-ҳаракатлари 79-дақиқага келибгина ўз самарасини берди. Чо Хюн Таэк ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа таблодаги ҳисоб бошқа ўзгармади, 1:1.

Жанубий Корея U-23 – Ўзбекистон U-23 1:1; 

Гол:  49 - Руслан Жиянов (Ҳусайн Норчаев), 79 - Чо Хюн Таэк;

"Хвасон" стадиони;

Жанубий Корея U-23: 1.Ким Жонг Хун, 4.Бюн Жун Су (с), 12.Парк Кю Хюн, 23.Хванг Жаэ Вун, 26.Жо Сеонг Гвон, 8.Ох Жаэ Хёк, 10.Гох Юнг Жун, 15.Юн Сук Жу, 9.Жунг Хан Мин,  11.Ан Жаэ Жун, 18.Ох Хён Гю.


Ўзбекистон U-23: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 3.Достонбек Турсунов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Иброҳим Иброҳимов, 10.Жасурбек Жалолиддинов (с), 11.Отабек Жўрақўзиев, 16.Алибек Давронов, 19.Ҳусайн Норчаев, 20.Руслан Жиянов, 23.Абдурауф Бўриев.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон U-23

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made