Ўртанча қизини мукофотлаган Қодиров тўнғич қизини ҳам қуруқ қўймади

Олам

image
0:00
0:00
download

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг қизи Айшат Қодирова “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилгани учун” медали билан тақдирланди. Бу ҳақда “Грозний” телеканалининг сайтида эълон қилинди. 

Айшат Қодирова фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, республиканинг ижтимоий ва маданий ҳаётини ривожлантириш, чечен халқининг маданий-тарихий меросини асраб-авайлаш ҳамда оммалаштиришга қўшган улкан ҳиссаси учун мукофотланган.

Бундан ташқари, медаль “юқори профессионаллик, шунингдек, фуқаролик жамияти ва ҳукумат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун” берилган.

Маълумот ўрнида, эндигина 23 ёшга тўладиган Айшат Қодирова жорий йилнинг октябрь ойида Чеченистон Маданият вазири этиб тайинланганди. Бунгача у бир йилга яқин республика Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Рамзан Қодировнинг 21 ёшли қизи, Грозний мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Хадижат Қодирова “Чеченистон Республикаси олдидаги хизматлари учун” медали билан тақдирланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

медаль

Баҳолаганлар

341

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг