“Ўрикзор” бозорини нега сув босгани маълум бўлди (видео)

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 13 июнь куни Тошкентнинг “Ўрикзор” бозори остидан ўтган иссиқ сув қувури ёрилиши оқибатида савдо мажмуаси савдо павильонларини сув босди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ журналисти Феруза Нажмиддинова воқеа жойидан хабар бермоқда.

Ҳозирда воқеа жойида Фавқудда вазиятлар бошқармаси ходимлари ишламоқда. Ҳодиса оқибатида фуқароларга зарар етмаган.

“Ҳодиса соат 11:50 да содир бўлди. Бир йилда икки марта қувурларни юқори босимда текширамиз. Босим 7,8 даражага чиққанда қайтиш қувури ёрилиб кетди”, дейди QALAMPIR.UZ журналисти билан суҳбатлашган “Тошиссиққуввати” ДУК Учтепа тумани бўлими бош муҳандиси Умид Султонмуродов.

Унинг сўзларига кўра, шу ҳудуддаги қувурлар сўнгги марта жорий йилнинг март ойида текширилган.

Таъкидланишича, “Ўрикзор” бозори остидан ўтган қувурлар ўрнатилганига 30 йил ўтган. Уларнинг ишлатиш муддати эса 15 йил.

Умид Султонмуродовнинг айтишича, бозорни сув босиб, товарларга зарар етгани учун “Тошиссиққуввати” ДУК жавоб бермайди. Негаки, текширув ўтказилишидан олдин бозор маъмурияти огоҳлантирилган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўрикзор

Баҳолаганлар

316

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг