Ургутда чилангар-таъминотчи аҳолининг салкам 111 млн сўмлик газини “ухлатди”
3-саҳифа
−
13 Сентябрь
3731Самарқанд вилояти Ургут туманида чилангар-таъминотчи сохта ҳужжатлар расмийлаштириб, аҳолига тарқатилиши лозим бўлган 110,7 млн сўмлик газни бошқа шахсларга сотиб юборгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Ургут тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ургуттумангаз” ГТБ суюлтирилган газ хизмати чилангар-таъминотчиси Ф.П. сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали аҳолига тарқатилиши лозим бўлган 110,7 млн сўмлик суюлтирилган газни бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида суюлтирилган газ сотувидан тушган маблағларни ўзлаштирган шахслар аниқланган эди.
LiveБарчаси