Ургутда 1 кг “гашиш”ни 9 300 долларга пуллаётган шахс ушланди
3-саҳифа
−
20 Май 1512 1 дақиқа
Самарқанд ва Наманган вилоятларида нарктоик моддаларнинг ноқонуний айланмасига оид бир нечта жиноят фош этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Аниқланишича, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида вилоят ИИБ ўтказган тадбир давомида 2003 йилда туғилган икки нафар шахс қўлга олинган. Улар “Мерганча” МФЙ ҳудудида 1 килограмм 32 грамм “гашиш”ни 9 300 АҚШ долларига сотаётган пайтда ушланган.
Бундан ташқари, Наманган вилоятининг Уйчи туманида ИИБ тезкор-қидирув хизмати ва ДХХ ўтказган тадбирда 1986 йилда туғилган шахснинг ёнидан 10 грамм гашиш топилган. Суриштирув давомида у ушбу моддани 1962 йилда туғилган бошқа бир фуқародан олгани маълум бўлган. Иккинчи шахснинг хонадони текширилганда товуқхонасидан 1 килограмм 85 грамм гашиш мусодара қилинган.
Билдирилишича, иккала ҳолат юзасидан ҳам жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда уйида кўкнори етиштирган “деҳқон” ушланган эди.
Live
Барчаси