Ўргимчак одам ниқобини кийган футболчи жазоланди
Спорт
−
27 Ноябрь 2025 1627 2 дақиқа
Россиянинг “Краснодар” жамоаси яримҳимоячиси Никита Кривцов кеча, 26 ноябрь куни Россия кубоги доирасида “Оренбург”га қарши ўйинда Ўргимчак одам ниқобини кийиб гол нишонлагани учун сариқ карточка олди ва жаримага тортилди. Бу ҳақда клуб бош мураббийи Мурад Мусаев маълум қилди.
“У жаримага тортилди. Бу ҳақда футболчининг ўзига хабар берилган. У аллақачон сариқ карточкага эга эди ва ЦСКАга қарши ўйинни ўтказиб юборади. Кривцов қилган иши учун узр сўради”, деди Мусаев.
Кривцов “Оренбург”га қарши ўйиннинг 4-дақиқасида ҳисобни очди, бироқ голни нишонлаш учун кийган Ўргимчак одам ниқоби туфайли сариқ карточка олган эди. Ўйиннинг якунида “Краснодар” 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
“Краснодар” ва “Оренбург” ўйини кеча, 26 ноябрь куни Краснодардаги “Ozon Арена” стадионида бўлиб ўтди. “Краснодар” 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди “Краснодар” Россия кубоги ярим финалида ЦСКА билан тўқнашади ва Никита Кривцов “армиячилар”га қарши биринчи ўйинни ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг “Фенербаҳче” клуби футболчиси Керем Актюркоглуни ижтимоий тармоқларида “Гарри Поттер” франшизасидаги визуал ва аудио элементлардан рухсатсиз фойдалангани учун АҚШнинг Warner Bros медиа ширкати судга берган эди.
Live
Барчаси