Умурзоқов Туркманистондан қўйни-қўнжини тўлдириб қайтди
Жамият
−
13 Декабрь 2022
35143Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқовнинг Туркманистонга ташрифи давомида Ўзбекистонга қўшимча 20 млн куб метр газ етказиб бериш бўйича келишувга эришилган.
Аввал хабар берганимиздек, Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов кеча, 12 декабрь куни Ашхободга бориб, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳаммедов билан учрашди.
Умурзоқов сафар чоғида Ўзбекистонга қўшимча равишда кунига 20 млн куб метр газ (3 ойда жами 1,5 млрд куб метр) бериш бўйича келишувга эришган ва томонлар ўртасида шартнома имзоланган.
Агар бу лойиҳа амалга ошадиган бўлса, Ўзбекистонда қиш кунларида юзага келган газ муаммоси тўлиқ ҳал қилиниши мумкин.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь