Сардор Умурзоқов Бердимуҳамедов билан учрашди (видео)
Жамият
−
13 Декабрь 2022
12783Кеча, 12 декабрь куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқовни қабул қилди. Бу ҳақда “Turkmenportal” хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Туркманистоннинг минтақавий ҳамда глобал кун тартибидаги долзарб масалалар, биринчи навбатда, глобал тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича позициялари яқин ёки ўхшашлиги таъкидланди.
Икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналиши савдо-иқтисодий соҳа ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, товар айирбошлашнинг ижобий динамикасини сақлаб қолиш ва олий даражадаги ўзаро ташрифлар ҳамда музокаралар чоғида эришилган келишувларни амалий жиҳатдан мақбул тарзда амалга ошириш зарурлиги қайд этилди.
Туркманистон ва Ўзбекистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш, сармоя киритиш, саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун мустаҳкам салоҳиятга эга.
Икки томонлама муносабатларнинг ажралмас қисми маданий-гуманитар соҳа ҳам бўлиб, бу борада яқиндан самарали алоқалар ўрнатилган.
Учрашув якунида томонлар стратегик давлатлараро ҳамкорлик муваффақиятли ривожланишига ишонч билдирган.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси