Умурзоқов Эрдўған билан учрашди

Олам

image
image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 25 октябрь куни Анқарада Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқовни қабул қилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Президент ўз қароргоҳида ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган учрашув ҳақида бошқа маълумот бермаган.

Туркия 1991 йил 16 декабрда Ўзбекистонни биринчи бўлиб тан олган ва икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йилда ўрнатилган. Муносабатлар сўнгги йилларда тезликда ривожланиб боряпти.

Шуни таъкидлаш ўринлики, икки мамлакат ўртасидаги савдо кўрсаткичларида сезиларли ўсиш кузатилмоқда. Хусусан, ўтган йилда товар айирбошлаш 60 фоиздан ошган.

Қўшма корхоналар сони 2 мингдан ортган. Биргина жорий йилнинг ўтган даврида ярим миллиард АҚШ долларига яқин инвестициялар ўзлаштирилган. 

Туркия компаниялари Ўзбекистондаги давлат корхоналарини хусусийлаштириш жараёнида иштирок этишга катта қизиқиш билдирмоқда.

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити Самарқандда бўлиб ўтади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

349

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made