Умрага деб одамларни чув туширган шахслар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида Умра зиёратига деб одамларни чув туширган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.К. ва бошқалар фуқаро В.Х.нинг ишончига кириб, 4 900 АҚШ доллари эвазига “Умра-2026” тадбири учун Саудия Арабистонига бориш учун виза ҳужжатларини тайёрлаб беришини айтган. Шунингдек, улар 4 нафар фуқарони Умра зиёратига юборишларини ваъда қилиб, олдиндан бўнак сифатида 2 500 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Ғузор тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда хусусий авиакасса чипта сотувчиси У.Қ. фуқаро Л.Ч.нинг ишончига кириб, унинг қайнонасини 12,2 млн сўм эвазига танишлари ёрдамида Умра зиёратига юборишини айтиб, шундан 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 19 минг 547 нафар фуқарони Умрага ноқонуний юборган шахслар ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Алиқулов Жавоҳир


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

виза Умра зиёрат чув туширган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг