Умра зиёрати 4 босқичда тикланади – Саудия Арабистони
Олам
−
07 Октябрь 2020
10101Умра зиёрати тўрт босқичда, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклиф ва тавсиялари асосида қайта ташкил этилади. Бу ҳақда Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги ўзининг расмий интернет нашрлари орқали маълум қилди деб хабар берди Ўзбекистон Вазирлар Маҳкмаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита маълум қилди.
Биринчи босқич, 2020 йил 4 октябрь кунидан эътиборан чекланган миқдорда, Саудия Арабистони Подшоҳлигида истиқомат қилувчилар учун ички Умра зиёрати очилиши кутилмоқда. Бунда зиёратчилар сони чекланган бўлиб, махсус онлайн навбат дастури орқали рўйхатга олинади ва уларнинг кунлик умумий адади 6 минг нафарни ташкил этади.
Иккинчи босқич, 18 октябрь кунидан эътиборан, кунлик зиёратчилар сони 15 мингга оширилади.
Учинчи босқич, 1 ноябрь кунидан бошлаб, хорижлик зиёратчиларни қабул қилиш амалиёти жорий этилади. Бунда кунлик 20 минг зиёратчига хизмат кўрсатиш назарда тутилган. Рухсат этилган давлатлар рўйхати мамлакатларнинг эпидемиологик ҳолатидан келиб чиқиб, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантирилади.
Тўртинчи босқич, мавжуд эпидемиологик вазият сабабли ўрнатилган карантин чекловлари батамом олиб ташлангач, Умра зиёрати пандемиядан олдинги ҳолатдагидек тўлиқ тикланади.
Вазирлик хабарида юқоридаги барча босқичлар Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўрсатмаси асосида юмшатилиши ёки кучайтирилиши, хорижий давлатлар рўйхати шакллантириши ва тасдиқланиши, зиёратчиларнинг Масжид ал-Ҳарамга махсус онлайн навбат дастури асосида киритилиши эслатиб ўтилади.
Қайд этилишича, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Саудия Арабистони Подшоҳлиги расмийлари томонидан белгиланган карантин талаблари асосида Умра зиёратини ташкил этиш масаласини кўриб чиқмоқда ҳамда фуқароларнинг тўлиқ тиббий хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, расмий, ишончли ва хавфсиз Умра хизматларини тақдим этиш устида иш олиб бормоқда.
LiveБарчаси