“Умра”га ноқонуний юбориш эвазига фуқаролардан пул ундирганлар ушланди
3-саҳифа
−
09:54 765 1 дақиқа
Фарғона ва Наманган вилоятларида “Умра” сафарига ноқонуний жўнатишни ваъда қилиб, фуқаролардан пул ундирган сайёҳлик фирмаси ходимлари қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Фарғона вилоятида ноқонуний равишда “Умра” зиёратига юбориш билан боғлиқ ҳолат аниқланган. Маълум бўлишича, Қўқон шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирма раҳбари 2 нафар фуқарони “Умра” сафарига жўнатишни ваъда қилиб, 2 200 АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Наманган вилоятида кузатилган ҳолатда эса Чортоқ туманида фаолият юритувчи сайёҳлик фирма ишчиси 2 нафар фуқарони “Умра” сафарига юбориш эвазига 2 200 АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 400 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ҳамда Фарғона шаҳарларида Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан фирибгарлик йўли билан пул олган шахслар қўлга олинганди.
Live
Барчаси