Уммон авиакомпанияси ҳам Ўзбекистонга мунтазам учишга рухсат олди

Жамият

image

Уммон султонлигининг Oman Air авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, “Ўзавиация” агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси ва Уммон султонлиги ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга асосан кеча, 2 апрель куни Oman Air авиакомпаниясига Ўзбекистон Республикасига Маскат-Тошкент-Маскат йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси расмийлаштириб берилган.

Билдирилишича, парвозлар Boeing-737 ҳаво кемасида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фуқаро авиацияси агентлиги Мисрнинг Red Sea Airlines, Малайзиянинг Air Asia X Berhad ва Жанубий Кореянинг T’way Air авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсат берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

авиакомпания Уммон султонлиги Oman Air

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг