Бирйўла 3 та хорижий авиакомпания Ўзбекистонга учиш учун рухсат олди

Жамият

image

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги Миср, Малайзия ва Жанубий Корея авиакомпанияларига Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсат берди. Бу ҳақда агентлик сайтида хабар берилди.

Агентлик томонидан Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга асосан жорий йил 3 февралида Air Asia X Berhad авиакомпаниясига Ўзбекистонга Куала-Лумпур-Тошкент-Куала-Лумпур йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси расмийлаштириб берилган. Парвозлар А330 ҳаво кемасида амалга оширилади.

Шунингдек, Ўзбекистонга Сеул-Тошкент-Сеул йўналишида Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга асосан жорий йил 3 февралида T’way Air авиакомпаниясига мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси берилган. Бунда ҳам парвозлар А330 ҳаво кемасида амалга оширилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Миср Араб Республикаси ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим асосида жорий йил 4 февралида Red Sea Airlines авиакомпаниясига Ўзбекистонга Шарм-Эл-Шейҳ-Тошкент-Шарм-Эл-Шейҳ йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси тақдим қилинган. Парвозлар В737 ҳаво кемасида амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жанубий Корея Миср Малайзия авиакомпания парвоз Air Asia X Berhad T’way Air Red Sea Airlines

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг