Умид Шодиев ишдан олинди
Жамият
−
24 Декабрь 22035 1 дақиқа
Умид Рустамович Шодиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори қабул қилинди.
Абдулазиз Ўролбоевич Оққулов Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланган.
Маълумот учун, Абдулазиз Оққулов 2017-2018 йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, 2018 йилда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари, 2018-2020 йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси, 2020-2021 йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
2021 йил 9 апрелидан буён Туризм ва спорт вазири ўринбосари лавозимида, сўнгра БААда элчи сифатида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Умид Шодиев 2023 йилнинг июлидан буён Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Live
Барчаси