Умид қиламанки, Россияни футбол оламига қайтарамиз – Инфантино
Спорт
−
03 Апрель 7910 1 дақиқа
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантино Белградда бўлиб ўтган Европа футбол ассоциациялари (UEFA) конгрессида Россия жамоалари тез орада халқаро мусобақаларга қайтишига умид билдирди.
“Дунёмиз иккига бўлинган, биз одамларни бирлаштириш учун барча имкониятлардан фойдаланишимиз керак. Украинада тинчлик бўйича музокаралар давом этмоқда. Умид қиламанки, китобнинг тез орада бу саҳифасини ўтказиб юборамиз ва Россияни футбол оламига қайтарамиз, бу эса ҳаммаси ижобий ҳал бўлганини англатади”, дейди Инфантино
Қайд этиш жоиз, 2022 йил февраль ойидан бери Валерий Карпин жамоаси фақат ўртоқлик ўйинлари ўтказди. Март ойида Россия терма жамоаси Гренада ва Замбия терма жамоалари билан ўйнаб, умумий ҳисобда 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь