Сурхондарёда фуқаронинг уйидан Қизил китобга киритилган Бухоро қўйи топилди
Жамият
−
25 Март 2020
13953Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида истиқомат қилувчи икки фуқаронинг уйидан икки бош Бухоро қўйи ва бўри олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Экология қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
“Жойилма” маҳалласида яшовчи фуқаронинг ўзи уйида Қизил китобга киритилган икки бош Бухоро қўйи сақланаётганини хабар қилган.
Бундан ташқари, туманнинг “Хушчекка” маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйида сақланаётган бир бош бўри кўнгилли равишда фуқародан олинган.
Уларнинг хавфсиз ва доимий назоратда бўлишини таъминлаш мақсадида жониворлар белгиланган тартибда Термиз ҳайвонот боғига топширилган.
Бухоро қўйи Ўзбекистон ва Жаҳон Қизил китобига киритилган бўлиб, ушбу тур бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур ҳисобланади.
LiveБарчаси