ЎМИ Шайх Юсуф Абдуллоҳ Ал-Қарзовий вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Олам
−
26 Сентябрь 2022
5623Ўзбекистон Мусулмонлари идораси таниқли ислом уламоси Шайх Юсуф Абдуллоҳ Ал-Қарзовийнинг вафоти муносабат билан унинг оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига ҳамдардлик билдирди.
“Ўзбекистон мусулмонлари идораси замонамизнинг улуғ мужтаҳид олими, фазилатли Шайх Юсуф Қарзовий ҳазратларининг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳум олимнинг барча хайрли ишларини, илм йўлидаги хизматларини, солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, охиратларини обод қилсин.
Марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, барча яқинларига гўзал сабр тилаб қоламиз”, дейилади ЎМИ таъзиясида.
Маълумот учун, Шайх Юсуф Абдуллоҳ Ал-Қарзовий 26 сентябрь куни 96 ёшида вафот этди. У 18 йилдан бери Халқаро мусулмон уламолари иттифоқи президенти лавозимини эгаллаб келаётганди.
Юсуф Абдуллоҳ ал-Қарзовий 1926 йилда Миср ғарбидаги кичик қишлоқда туғилган. Шайх 120 дан ортиқ китоблар муаллифи ҳамда диний илмларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун саккизта халқаро мукофотга соҳиби бўлган.
LiveБарчаси