Машҳур диний уламо Шайх Юсуф Ал-Қарзовий 96 ёшида вафот этди

Олам

image

Халқаро мусулмон уламолари иттифоқи президенти, шайх Юсуф Абдуллоҳ Ал-Қарзовий бугун, 26 сентябрь куни 96 ёшида вафот этди. 

Шайх Юсуф Абдуллоҳ Ал-Қарзовийнинг Twitter саҳифасида ёзилишича, у сўнгги вақтларда бетоб бўлган.

Юсуф Абдуллоҳ ал-Қарзовий 1926 йилда Миср ғарбидаги кичик қишлоқда туғилган. У 2004 йилда Халқаро мусулмон уламолари иттифоқи ташкил этилгандан бери унинг президенти бўлган. Шайх 120 дан ортиқ китоблар муаллифи ҳамда диний илмларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун саккизта халқаро мукофотга соҳиби бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Юсуф Абдуллоҳ Ал-Қарзовий

Баҳолаганлар

281

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар