Умарали Раҳмоналиев 425 млн сўм бонус пули олади
Спорт
−
17:48 3637 1 дақиқа
Озарбайжоннинг “Сабаҳ” жамоаси футболчилари Чемпионлар лигасининг умумий босқичига чиққани учун 60 минг манат (35 300 АҚШ доллари) миқдорда бонус олади. Бу ҳақда “Sport24.az” нашри хабар берди.
Нашрнинг маълум қилишича, жамоанинг тарихий натижасига ҳисса қўшган ҳар бир футболчи, жумладан, клубнинг ўзбекистонлик футболчиси Умарали Раҳмоналиев ҳам 60 минг манат бонус олади. Бу ҳозирги курс бўйича ҳисобласа, тахминан 425 млн сўмга тўғри келади.
Плей-офф босқичининг иккинчи учрашувида захирада қолган футболчилар эса асосий бонуснинг 50 фоизини, яъни 30 минг манат олади.
Кеча, 25 август куни “Сабаҳ” ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасининг умумий босқичига йўлланма олди. Исроилнинг “Хапоэль Беэр-Шева” жамоасига қарши жавоб учрашувида Баку клуби қўшимча вақтда 5:2 ҳисобида ғалаба қозониб, икки ўйин натижасига кўра 6:4 ҳисобида устун келди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Сабаҳ”нинг Чемпионлар лигаси асосий босқичига олиб чиққан ҳал қилувчи ўйинда Умарали Раҳмоналиев жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси