“Умар ибн Хаттоб” масжидига биринчи ғишт қўйилди
Жамият
−
17 Июль 2019
3923Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги “Умар ибн Хаттоб” жоме масжидининг янги биносига биринчи ғишт қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маросимда Зафаробод тумани ҳокими И.Қаршибоев, Жиззах вилояти бош имом-хатиби Меҳмонали домла Жабборов ва бошқалар иштирок этишди.
Масжид имом-хатиби Фахриддин Расуловга кўра, ушбу масжид 2000 йилда қурилган бўлса-да, бугунги кунга келиб хонақоҳ ва таҳоратхона тагидан емирилиб, авария ҳолатига келиб қолган. Сабаби бу ерларда шўрланиш кучли.
Маълум қилинишича, янги қуриладиган масжидда албатта ана шу шароитлар ҳисобга олинган ҳолда зарурий чора-тадбирлар кўрилади.
Янги масжид сиғими 250 кишига мўлжалланган бўлиб, шу йилнинг якунига қадар битказилиши режалаштирилган. Қурилиш ишлари халқ ҳашари ва маҳаллий тадбиркорлар кўмагида амалга оширилади.
Бундан ташқари, ҳозирги кунда Жиззах вилоятида “Боймоқли”, “Қоратепа” (Зомин т.), “Янгиқишлоқ” (Дўстлик т.), “Янгиқишлоқ-2” (Фориш т.) “Жиззахлик” (Ш.Рашидов т.) масжидлари қулай шароитларга мувофиқ ҳолда янгидан қурилмоқда.
LiveБарчаси