“Ўлдингми?”. Хитойда ноодатий илова оммалашмоқда

Технология

image

Хитойда “Ўлдингми?” номли янги илова пайдо бўлди ва у аҳоли орасида тез суръатларда оммалашмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Хитой тилида Sileme (“Ўлдингми?”) деб аталадиган бу илова жуда содда ишлайди. Фойдаланувчи ҳар икки кунда бир марта иловадаги катта тугмани босиб, тирик эканини тасдиқлаши керак. Агар у буни қилмаса, илова олдиндан кўрсатилган фавқулодда алоқа контактига хабар юбориб, фойдаланувчига нимадир бўлганини хабар қилади.

Илова ўтган йилнинг май ойида ишга туширилган бўлса-да, фақат сўнгги ҳафталарда кенг оммалаша бошлади. Уни асосан Хитой шаҳарларида ёлғиз яшовчи ёшлар фаол юклаб олмоқда. Натижада, у мамлакатдаги пуллик иловалар орасида энг кўп юклаб олинган дастурга айланди.

Тадқиқот ташкилотлари маълумотига кўра, 2030 йилга бориб Хитойда ёлғиз яшовчилар сони 200 миллионга етиши мумкин.

Илова айнан шундай одамлар учун мўлжалланган бўлиб, ўзини “хавфсизлик бўйича ҳамроҳ” деб таърифлайди. У ёлғиз яшовчи офис ходимлари, уйидан узоқда таҳсил олаётган талабалар ёки онгли равишда ёлғиз ҳаёт тарзини танлаганлар учун мўлжалланган.

Илованинг нархи 8 юань (тахминан 1,1 доллар). Дастурчилар келажакда иловага SMS-хабарнома функциясини ҳам қўшишни режалаштирмоқда.

Мутахассислар илованинг машҳурлигини унинг провокацион номи ва Хитойда ёлғиз яшовчилар сонининг кескин кўпайиб бораётгани билан изоҳламоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда ҳомилани кўтариб юриши мумкин бўлган робот устида иш олиб борилаётгани ҳақида хабар берилганди. Лойиҳа мамлакатда туғилиш даражаси пасайиши ва ортиб бораётган бепуштлик муаммосини ҳал қилишга қаратилган. Лойиҳа асосчисининг сўзларига кўра, сунъий бачадон технологияси аллақачон якуний босқичга етган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой илова Ўлдингми Sileme

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made
Российалик пранкчилар Ризо Паҳлавийни масхара қилди Российалик қизиқчилар – Вован ва Лехус Ризо о‘зларини Германийа канслери маслаҳатчилари сифатида танищтириб, у билан бог‘ланган. Улардан бири о‘зини “Адолф” деб танищтирган ва ҳатто камера қарщисида Адолф Гитлерга о‘хщащ қийофада намойон бо‘лган. Вазийат мутлақо кулгили ва щубҳали бо‘лищига қарамай, Ерон собиқ валиаҳд щаҳзодаси Ризо Паҳлавий ҳеч қандай иккиланищ ко‘рсатмаган. Сохта маслаҳатчи Германийа Еронга қарщи ҳарбий ҳужумга қо‘щилищга таййорлигини да’во қилган. Паҳлавий еса бу г‘ойани мамнунийат билан кутиб олган. “Нафақат исроилликлар ва америкаликлар, балки ко‘проқ давлатлар бу кампанийага қо‘щилищи керак. Германийа щундай қат’ий позитсийани егаллаганидан хурсандман”, деган у. Сҳунингдек, у Ерон ҳукумати аг‘дарилган тақдирда о‘з ролини қандай ко‘рищини ҳам очиқчасига айтган. “Режим қулащи билан биз ҳаракатга кирищищга ва ҳокимийат бо‘щлиг‘ини то‘лдирищга таййормиз”, дейа қо‘щимча қилган Паҳлавий.

02:53

Российаликлар пранкчилар Ризо Паҳлавийни масхара қилди Российалик қизиқчилар – Вован ва Лехус Ризо о‘зларини Германийа канслери маслаҳатчилари сифатида танищтириб, у билан бог‘ланган. Улардан бири о‘зини “Адолф” деб танищтирган ва ҳатто камера қарщисида Адолф Гитлерга о‘хщащ қийофада намойон бо‘лган. Вазийат мутлақо кулгили ва щубҳали бо‘лищига қарамай, Ерон собиқ валиаҳд щаҳзодаси Ризо Паҳлавий ҳеч қандай иккиланищ ко‘рсатмаган. Сохта маслаҳатчи Германийа Еронга қарщи ҳарбий ҳужумга қо‘щилищга таййорлигини да’во қилган. Паҳлавий еса бу г‘ойани мамнунийат билан кутиб олган. “Нафақат исроилликлар ва америкаликлар, балки ко‘проқ давлатлар бу кампанийага қо‘щилищи керак. Германийа щундай қат’ий позитсийани егаллаганидан хурсандман”, деган у. Сҳунингдек, у Ерон ҳукумати аг‘дарилган тақдирда о‘з ролини қандай ко‘рищини ҳам очиқчасига айтган. “Режим қулащи билан биз ҳаракатга кирищищга ва ҳокимийат бо‘щлиг‘ини то‘лдирищга таййормиз”, дейа қо‘щимча қилган Паҳлавий.

02:51