Улар Россияни буюк қилган – Путин Ленин ва Сталинни қўмсади
Олам
−
21 Сентябрь 2022
23527Владимир Ленин, Иосиф Сталин ва Николай II Россияни буюк давлатга айлантирган. Россия Президенти Владимир Путин Великий Новгородда Россия давлатчилигининг 1160 йиллиги муносабати билан сўзлаган нутқида шундай фикр билдирди.
Президент бошқа тарихий шахсларнинг исмларини санаб, уларни Россия келажагини турлича кўрган ва баррикадаларнинг турли томонида турган “улкан, мураккаб, баъзан қарама-қарши” шахслар деб атаган.
“Биласизми, мен бу нутқни ёзгач, Николай II, Ленин, Сталин каби исмларини алоҳида белгилаб қўйганман. Кўриниб турибдики, бу ҳозирги сиёсий вазиятга тўлақонли холис баҳо бериш учун тарихий нуқтаи-назарга таянишнинг айни вақти. Уларнинг барчаси, давлат арбоблари, ишчилар, жангчилар, кашшофлар, олимлар, фидойи ва авлиёлар, энг муҳими, бутун халқимиз Россияни дунёнинг буюк давлатига айлантирди, унинг тақдирини белгилаб берди”, дейди Путин.
Президентнинг таъкидлашича, замонавий Россия фуқаролари ўз аждодлари анъаналарини сақлаш ва давом эттиришга мажбурдирлар.
“Ҳар биримиз Россия учун, бепоён мамлакатимиз, севимли ватанимизни ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш учун улкан масъулиятга эгамиз”, дея қўшимча қилган у.
Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Владимир Путин Россияда қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади, унга кўра 300 минг Россия фуқароси жанговар ҳудудга боради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь