“Улар нега мени илгарироқ тутишмади-я?..”. 14 кишининг қотили ўз айбини тан олди

Олам

image

Жанубий Кореяда бир эркак 14 аёл ва қизни ўлдирганини тан олди. Жиноятлар тахминан 30 йил олдин содир этилган. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Ли Чун Чжэ бугун, 2 ноябрь куни бўлиб ўтган судда 14 кишини ўлдирганини тан олди.

"Жиноятлар абадий кўмиб ташланади, деб ўйламагандим", деди 57 ёшли Ли Жанубий Кореянинг Сувон шаҳрида ўтган судда. У ўтган йили полицияга қотиллик содир этганлигини тан олган, аммо бу биринчи марта у ўзининг жиноятларини оммавий равишда муҳокама қилишидир.

Қотиллик ҳақидаги воқеа 1986 йилда бошланган ва 1991 йил апрелга қадар давом этган.

Лининг ҳикоя қилишича, жиноят содир бўлганидан кейин полиция томонидан сўроқ қилинганида, унинг қўлида қурбонларидан бирининг соати бўлган.

"Мен бир нарсани сира тушунмаяпман – улар нега мени илгарироқ тутишмади-я?.. Атрофимда жиноятлар бўлган ва мен ниманидир яширишга ҳаракат қилмаганман, шунинг учун мен осонгина ушланиб қоламан, деб ўйладим. Юзлаб полициячилар бор эди. Мен ҳар доим детективларга дуч келдим, лекин улар мендан доим атрофимдаги одамлар тўғрисида сўрашар эди", деди Ли.

Жиноятлар ДНК туфайли очилган, зобитлар қурбонларда қолган генетик изларнинг эгасини топишга муваффақ бўлишган.

2019 йилнринг 19 сентябрь куни Жанубий Корея полицияси кетма-кет қотиллик иши бўйича гумонланувчи шахси аниқлагани ҳақида гапирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея

Баҳолаганлар

1084

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made