Уламолар кенгаши ўзбек-тожик чегарасидаги постга ҳужумга муносабат билдирди
Олам
−
26 Ноябрь 2019
9877Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Тожикистоннинг “Султонобод” чегара отряди ҳарбий қисмига қарашли 4-“Ишқобод” чегара пунктига қуролли ҳужум қилингани, унинг натижасида террорчиларнинг 15 нафар йўқ қилингани, 5 нафари қўлга олингани, тўқнашувда 5 нафар Тожикистон фуқароси ҳам ҳалок бўлганидан хабарингиз бор.
Орадан 20 кун ўтиб, Тожикистон уламолар кенгаши тожик-ўзбек чегарасидаги “Ишқобод” чегара постига уюштирилган ҳужумга муносабат билдирди. Идора баёнотида ушбу қуролли ҳужум жамоатчиликка қаттиқ таъсир кўрсатгани айтилади.
“Террористлар томонидан “Ишқобод” чегара постига уюштирилган ҳужум бизнинг жамоатчилик, шу жумладан гуруҳимизга чуқур таъсир қилди”, деб бошланади баёнот.
Идора фикрига кўра, “Ишқобод” черага постидаги ҳужум четдан туриб саҳналаштирилган ва улар давлатнинг хорижлик душманлари томонидан амалга оширилган.
“Маълумки, буларнинг барчаси давлатимизнинг хорижлик душманлари режалари, улар ўзларининг пинҳоний гумашталари орқали ижро этишган”, дейилади хабарда.
Хабарда уламолар кенгаши халқни огоҳликка чақиради.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумда 5 нафар тожикистонлик ҳам қурбон бўлган.
LiveБарчаси