Украинанинг НАТОга тезда қўшилиши кафолатланмаган – Шольц
Олам
−
02 Июнь 2023 4202 1 дақиқа
Германия канцлери Олаф Шольц Россия агрессияси тугаганидан кейин ҳам Украинанинг НАТОга тезда қўшилиши кафолатланмаганини маълум қилди. Бу ҳақда у Молдовада бўлиб ўтган Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммитидан сўнг айтиб ўтган.
"Киришнинг жуда аниқ мезонлари бор", дейди Шольц.
Унинг сўзларига кўра, бу номзод мамлакатда чегара можароларининг йўқлигини ҳам ўз ичига олади.
Шунингдек, у уруш тугаганидан кейин Украина учун бошқа мумкин бўлган хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги саволга жавоб бериб, хавфсизлик кафолатларини нафақат Украина, балки ҳамма ҳам жиддий қабул қилиши кераклигини таъкидлаган.
Германия канцлерининг айтишича, бундай чоралар Украинани эҳтимолий ҳужум таҳдидларидан ҳимоя қилишни кафолатлаши ва шу билан бирга мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам бериши зарур.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025