Украинани тарк этган депутатларга қайтиш учун муҳлат берилди
Олам
−
15 Апрель 2022
8300Украинага қарши уруш бошланганидан кейин мамлакатни тарк этган расмийлар ва депутатлар 25 апрелгача қайтиши керак, акс ҳолда улар ишдан бўшатилиши мумкин. Бу ҳақда Олий Рада раиси Руслан Стефанчук маълум қилди.
“Биринчи навбатда, мансабдор шахслар, депутатлар ва бошқа шахсларнинг қайтишига келсак, албатта, бундай қонунчилик ташаббуслари кўриб чиқилмоқда. Украина Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди, жўнаб кетган барча амалдорлар 25 апрелга қадар мамлакатга қайтиши керак, акс ҳолда уларга нисбатан ишдан бўшатишгача бўлган интизомий чоралар кўрилади. Аммо биз Украинага содиқликка қасамёд қилган одамлар ушбу оғир даврда Украина билан бирга бўлишлари ва унинг ҳудудидан ташқарида у учун хўрсиниб қўймасликлари учун бошқа чора-тадбирлар устида ҳам ишлаяпмиз”, дейди Стефанчук.
Олий Рада спикери Украина расмийлари ва депутатларидан қайси бири хорижда эканини аниқ айтмаган. Бироқ, унинг фикрича, Украина расмийлари Россия билан ҳамкорликда айблаётган “Оппозиционная платформа — За жизнь” партиясидан бўлган Рада депутатларининг қарийб ярми Украинани тарк этган.
LiveБарчаси