Украинани қўллаб-қувватлаш ғарбликлар учун қимматга тушмоқда — Столтенберг
Олам
−
27 Ноябрь 2022
13468Украинани қўллаб-қувватлаш ғарбликлар учун қимматга тушмоқда, бироқ Киевга ёрдамни сақлаб туриш ва ошириш зарур. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг "Welt am Sonntag" газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Озиқ-овқат ва энергия учун тўловларнинг ошиши Европадаги кўплаб уй хўжаликлари учун оғир кунларни англатади. Шунга қарамай, Киевни қўллаб-қувватлашда давом этиш зарур", дейди Столтенберг.
Шимолий Атлантика альянси Бош котиби Берлиннинг Украинага қурол етказиб беришини юқори баҳолаган.
"Биз ҳаммамиз Украинага ёрдамимизни оширишимиз керак. Бу украиналикларга ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилишга ёрдам беради", дейди у.
Шу билан бирга, НАТО бош котиби Украинага ҳарбий ёрдам берилса, музокаралар столидаги мавқеини мустаҳкамлаш мумкинлигини қайд этиб ўтган.
"Тинчликни қўллаб-қувватлашнинг энг яхши йўли Украинани қўллаб-қувватлашдир", дейди бош котиб.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь