Украиналик қочқинлар сони 5 млндан ошиб кетди – БМТ

Олам

image

Уруш бошланганидан бери Украинадан 5 миллиондан ортиқ тинч аҳоли тарк этган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси маълум қилди

Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 февралидан 20 апрелигача Украинани тарк этган қочқинлар сони 5 085 360 нафарга етган.

Қочқинлардан 2 847 540 киши Польшага, 476 213 Венгрияга, 346 175 Словакияга, 563 266 Россияга, 563 266 Молодовага, 763 769 Руминияга, 23 900 Беларусга ва 364 000 дан ортиғи бошқа Европа давлатларига кетган. 

Айтиш жоизки, жорий йилнинг 18 апрель ҳолатига украиналик қочқинлар 4 миллион 980 минг 589 нафарни ташкил этганди. 

Жорий йилнинг 24 февралидан 14 апрелига қадар эса Украинада камида 1 982 тинч аҳоли ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг