Уруш бошланганидан бери Украинада қанча тинч аҳоли ҳалок бўлди?
Олам
−
16 Апрель 2022
7590Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси украиналик қочқинлар тўғрисидаги янги маълумотларни эълон қилди.
БМТ ҳисоботида айтилишича, жорий йилнинг 24 февралидан 14 апрелига қадар Украинада камида 1 982 тинч аҳоли ҳалок бўлган.
Россиянинг Украинага қарши 50 кунлик уруши давомида 4 796 245 киши мамлакатни тарк этган. 2 миллион 720 минг 622 украиналик қочқин Польшадан бошпана топган. Руминия 726 минг 857 қочқинни қабул қилган. 484 минг 725 нафар украиналик Россияга, 447 минг 53 нафари Венгрияга, 419 минг 499 нафари Молдовага, 329 минг 597 нафари Словакияга, 22 минг 827 нафари Беларусга кўчиб ўтган.
Қайд этилишича, Украинада 2,7 миллион ногиронлиги бор шахсларнинг ҳаёти уруш туфайли хавф остида.
БМТга кўра, давом этаётган ҳарбий ҳужумлар ногиронлиги бор шахсларни ўта заиф қилиб қўйиши ва жиддий зарар етказиши мумкин.
Инсон ҳуқуқлари қўмитаси барча ногиронларни ҳисобга олиш, ҳимоя қилиш ва уларни инсонпарварлик ёрдамидан зудлик билан фойдаланиш имкониятини беришга чақирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь