Украиналик қочқинлар сони 5 миллионга яқинлашди – БМТ

Олам

image

Украинада уруш бошланганидан бери мамлакатдан 4,98 миллиондан ортиқ тинч аҳоли қўшни давлатларга қочиб кетган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси баёнот берди

Бошқарма маълумотларига кўра, жорий йилнинг 24 февралидан 18 апрелигача Украинани тарк этганлар сони 4 миллион 980 минг 589 нафарга етган. Кеча, 18 апрель куни қўшни давлатлар чегарасини 85 минг 921 киши кесиб ўтган.

БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги маълумотларига кўра, 24 февралдан 18 апрелгача Россияга 535 842, Польшага 2 800 713, Руминияга 750 693 ва Венгрияга 465 598 қочқин келган.

Аввалроқ, БМТ жорий йилнинг 24 февралидан 14 апрелига қадар Украинада камида 1 982 тинч аҳоли ҳалок бўлганини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг