Украиналик фуқароларга отасининг исмини ўзгартиришга рухсат берилди
Олам
−
03 Ноябрь 2020
2811Украинанинг Олий Рада (парламент) депутатлари Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг (ИҲЕС) қарорига биноан украиналикларга отасининг исмларини ўзгартиришга рухсат берувчи қонунни умуман маъқуллади. Ушбу қарор парламент аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.
Ҳужжатга кўра, украиналиклар 16 ёшдан бошлаб ўзларининг оталик исмларини ўзгартириш ҳуқуқига эга бўлишади ва 14 ёшдан бошлаб, фақат ота-оналарнинг розилиги билан. Тегишли ўзгаришлар Украинанинг Оила ва Фуқаролик кодексларига киритилди.
Отасининг исмини ўзгартириш тартиби, худди исм ва фамилияда бўлгани каби, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида текширувдан ўтишни ва улардан хулоса олишни ўз ичига олади. Текшириш уч ой давом этади ва агар у муваффақиятли якунланган бўлса, тегишли ўзгаришларни ФҲДЁ рўйхатдан ўтказиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь