Украиналик F-16 учувчиси ҳалок бўлди
Олам
−
12 Апрель
8919Тўртинчи авлод F-16 кўп мақсадли енгил қирувчи самолётида жанговар топшириқни бажариш чоғида украиналик учувчи, 26 ёшли Павел Иванов ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун, 12 апрель куни Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари хабар берди.
“У ўз она юртини босқинчилардан ҳимоя қилиб, жангда ҳалок бўлди. Фожианинг барча ҳолатлари ўз ишини бошлаган идоралараро комиссия томонидан аниқланмоқда”, дейилади баёнотда.
Украина Президенти Владимир Зеленский Иванов капитан бўлганига аниқлик киритди.
“Ушбу жанговар вазият бўйича ҳарбийлардан ҳисобот керак эди. Биз барча ҳолатларни ўрганяпмиз. Биз қатъий ва аниқ жавоб берамиз”, дейди Украина раҳбари.
Украина томони ҳозирча Киев F-16 қирувчисини йўқотган-йўқотмаганига аниқлик киритмади. Самолёт Россия ракетаси томонидан уриб туширилганми ёки бу Украина ҳаво мудофаа кучларининг ўқларими.
Қайд этиш жоиз, Украинада F-16 билан бундай ҳодиса биринчи маротаба содир бўлаётгани йўқ. 2024 йил 29 август куни Украина Қуролли кучлари Бош штаби Украинага Ғарб иттифоқчилари томонидан тақдим этилган F-16 қирувчи самолётларидан бири ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берганди. Ҳодиса уч кун олдин Россиянинг йирик ракета ҳужумини қайтариш пайтида юз берган. Самолётнинг қулаши оқибатида “Ой балиқ” белгиси бўлган учувчи Алексей Месь ҳалок бўлди. Фалокат сабаби учувчи хатоси деган назария бор эди. Шу билан бирга, Олий Рада депутати Маряна Безуглая ўз манбаларига таяниб, F-16 Украинадаги Patriot мудофаа тизими ўқи билан уриб туширилганини маълум қилди ва Ҳаво кучларини воқеани бости-бости қилиб юборишда айблади.
LiveБарчаси