Украинага ёрдам бериш масаласи Европани иккига бўлди – “Bloomberg”
Олам
−
24 Февраль
9114Украинага ёрдам бериш масаласи Европани иккига ажратди, энди Шарқий Европа давлатлари Ғарбий Европа давлатларига камроқ ишонади. Бу ҳақда манбаларига таяниб, “Bloomberg” хабар берди.
Қайд этилишича, Украина артиллерия снарядларини қандай тўлдириш ва уларни қаердан сотиб олиш борасидаги баҳс Европада “чуқурроқ бўлиниш”ни юзага келтирмоқда, бу эса охир-оқибатда “ўчмас из” қолдириши ва Европа интеграцияси лойиҳасини хавф остига қўйиши мумкин.
Манбага кўра, Шарқий Европа давлатлари Ғарбий Европани Киев эҳтиёжларига қулоқ солмаётганликда айбламоқда. Шу билан бирга, “Bloomberg” Россия Украина можаросида ғалаба қозонса, Шарқий Европа Ғарбий Европани “кечирмаслигини” таъкидлайди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эстония Бош вазири Кая Каллас Украина-Россия можаросининг чўзилиши Президент Путиннинг манфаатларига хизмат қилишини, Украина тарафдорлари орасида зиддият авж олаётгани ва бу сиёсатчилар орасида ҳам, турли мамлакатлар аҳолиси орасида ҳам сезилаётганини айтганди.
LiveБарчаси