Бутун дунё ташвишларини бир сўз билан “уруш” деб атаса бўлади – Эстония Бош вазири
Олам
−
23 Февраль
4051Эстония ва бутун дунё ташвишларини бир сўз билан “уруш” деб ифодалаш мумкин. Бу ҳақда Эстония Бош вазири Кажа Каллас Эстония Республикасининг 106 йиллигига бағишланган тадбирда сўз очди.
Бош вазирга кўра, Украина-Россия можаросининг чўзилиши Путин манфаатларига хизмат қилиши аниқ, Украина тарафдорлари орасида зиддият авж олмоқда ва бу сиёсатчилар орасида ҳам, турли мамлакатлар аҳолиси орасида ҳам сезилмоқда.
“Халқимиз кийимини, ҳатто охирги пулини ҳам украиналикларга берганини эшитсангиз, амин бўласизки, аслида гап кийимда эмас, охирги тийинда ҳам эмас. Бу бефарқлик ва ксенофобияни қўзғатиш билан боғлиқ ”, дейди Бош вазир.
Каллас Украина Президенти можаро бошланганидан бери Ғарб давлатларидан, жумладан Эстониядан ҳам ёрдам ва бирдамлик сўраганини эслатди.
“У биздан қон тўкишимизни ёки ҳаётимизни хавф остига қўйишимизни сўрамади. Шунчаки, баъзи кўнгилхушликлардан воз кечишга чақирди. Украина раҳбари Россия вақти келиб бизнинг тинчлигимизни ҳам бузишига журъат этмаслиги учун доим огоҳликка чақирди. Биз нима қилиш кераклигини аниқ биламиз ва буни қиляпмиз. Дунё фақат ёрқин дақиқалардан иборат эмас, балки кўплаб муаммолар мавжуд,”, дея хулоса қилди ҳукумат раҳбари.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь