Украинага қарши жанг қилаётган Россия аскарларининг маоши очиқланди
Олам
−
20 Декабрь 2023
28195Россияда шартнома бўйича урушга жалб қилинган ҳарбий хизматчилар, кўнгиллилар ва сафарбар этилганлар ойига 210 минг рубль ва ундан кўпроқ маош олади. Бу ҳақда кеча, 19 декабрь куни Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.
Мудофаа вазирининг айтишича, Россия аскарларига тўланадиган пул уларнинг жанговар топшириқларни бажариши ва янги лавозимига қараб ҳам ошиб бориши мумкин. Жумладан, Украина қуроллари ва ҳарбий техникасини йўқ қилиш ёки тортиб олиш учун ҳам алоҳида тўлов амалга оширилади.
“Барча тўловлар ўз вақтида тўланади. Маош масаласи алоҳида назоратга олинган, кечикишлар ёки бирор хатолик бўлса, дарров чора кўрилади”, дейди Шойгу.
Бундан ташқари, вазир жорий йилда армияга 490 мингга яқин ҳарбий хизматчилар ва кўнгиллилар шартнома бўйича, 4 мингдан ортиқ талаба ўз хоҳиши билан қўшилгани ва хорижликлар сони ҳам етти баравар ошганини айтган.
Унинг қўшимча қилишича, Украина аллақачон шу пайтгача 383 минг ҳарбийсини йўқотган. Негадир россиялик мулозим мамлакатининг йўқотишлари ҳақида сўз очишни истамаган.
LiveБарчаси