Украинадан Молдовага ўтган ўзбекистонликларни олиб келиш ҳаракати бошланди
Жамият
−
08 Март 2022 4159 1 дақиқа
Молдова Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш масаласини ишлаб чиқиш бошланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Қобулжонов маълум қилди.
Вазирлик расмийсига кўра, жорий йилнинг 7-8 март кунлари Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 428 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 69 нафар аёл, 48 нафар вояга етгаман шахс ва 11 нафар чақалоқ олиб келинган.
28 февралдан 8 мартга қадар 21 та авиарейс ташкиллаштирилган ҳамда уруш бўлаётган жойлардан 4 787 нафар Ўзбекистон фуқароси қайтарилган.
8 март куни яна иккита рейс амалга оширилиши режалаштирилган.
Live
Барчаси