Украинадан келадиган ёмон хабарларга тайёр туриш керак – Столтенберг
Олам
−
03 Декабрь 2023
16657НАТО Бош котиби Енс Столтенбергнинг фикрича, Украинадан келаётган ёмон хабарларга тайёр туриш керак. Бу фикрни у ARD телеканалига берган интервьюсида билдирди.
“Биз ёмон хабарларга ҳам тайёр бўлишимиз керак", деди Шимолий Атлантика альянси бош котиби.
Унинг айтишича, урушлар босқичма-босқич ривожланади.
“Биз Украинани яхши ва ёмон кунларда ҳам қўллаб-қувватлашимиз керак”, дейди у.
Столтенбергнинг сўзларига кўра, ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни кўпайтириш жуда муҳим.
Шу билан бирга, у НАТО давлатлари уларга бўлган ортиб бораётган талабни қондира олмаётганини тан олди. Бош котиб фикрича, Украина оғир вазиятда. Бироқ, у Киевдаги қўмондонлик бундай вазиятда қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақидаги саволга жавоб бермади.
“Мен бу қийин оператив қарорларни украиналиклар ва ҳарбий раҳбарларнинг ихтиёрига қолдираман. Менимча, биз ҳал қилишимиз керак бўлган муаммолардан бири – бу Европа мудофаа саноатининг парчаланиши", дейди Столтенберг.
Жабҳадаги вазиятга тўхталган Столтенберг, сўнгги бир неча ой ичида сезиларли тараққиёт кузатилмаганини таъкидлади. У кейинги воқеаларни башорат қилмади.
“Урушлар ҳақида табиатан олдиндан айтиб бўлмайди. Аммо биз биламизки, биз Украинани қанчалик кўп қўллаб-қувватласак, уруш шунчалик тез тугайди”, дейди у.
LiveБарчаси