Украинадаги вокзалда граната портлади. Қурбонлар бор

Олам

image

Бугун, 24 октябрь куни Украинанинг Житомир вилоятига қарашли Овруч шаҳридаги темирйўл вокзалида портлаш содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 4 киши вафот этган, 12 нафари тан жароҳати олган. Бу ҳақда Житомир вилояти полицияси хабар берди.

Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органларига кўра, тахминан соат 10:50 да чегара хизмати ходимлари поезд йўловчиларининг ҳужжатларини текшириш жараёнида перронда турган эркак портловчи қурилмани чиқариб, уни ишга туширган. 

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида гранатани портлатган шахс – 23 ёшли Харьков вилояти фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, 29, 58 ва 82 ёшли Коростень туманида яшовчи уч нафар аёл, жумладан, чегара хизмати ходими ҳам вафот этган. Соат 13:30 ҳолатига кўра, 12 нафар жароҳатланган шахс тиббиёт муассасаларига етказилган ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳодиса жойида полиция, портловчи моддалар бўйича мутахассислар ҳамда криминалистлар ишламоқда. Ҳолат Украина Жиноят кодексининг 115-моддаси (қасддан одам ўлдириш), 348-моддаси (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими ҳаётига тажовуз) ва 263-моддаси (қурол-яроғ ва портловчи моддаларни ноқонуний сақлаш) бўйича терговга тортилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Челябинск вилоятидаги Копейск шаҳрида жойлашган корхонада юз берган портлаш оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлганди, яна 5 киши жароҳат олган эди.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Украина Житомир Овруч

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг