Украинадаги урушда қанча бола вафот этгани очиқланди
Олам
−
02 Январь 2024 5843 1 дақиқа
2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, Россия кенг кўламли босқин бошланганидан бери 514 нафар украиналик болани ўлдирган. Бироқ, бу якуний маълумот эмас. Бу ҳақда Украина Бош прокуратураси хабар берди.
Уруш давомида 1172 нафар бола турли жароҳатлар олгани қайд этилган.
"Бу рақамлар тўлақонли эмас. Ҳарбий ҳаракатлар содир бўлган жойларда, вақтинча босиб олинган ва озод қилинган ҳудудларда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда", дейилади баёнотда.
Билдирилишича, болаларнинг аксарияти Донецк (498), Харьков (306), Киев (129), Херсон (143), Николаев (97), Запорожье (100), Чернигов (72) ва Луганск (67) вилоятларида жароҳатланган.
Шунингдек, 31 декабрь куни Херсон шаҳридаги жанглар оқибатида 11 ёшли бола ҳалок бўлган, 9 ёшли бола яраланган. Донецк вилояти Покровск шаҳрига қилинган ракета ҳужуми натижасида 13 ёшли қиз яраланган. Хмельницкий вилояти Староконстантинов шаҳрининг ўққа тутилиши оқибатида эса 17 ёшли қиз жароҳат олган.
Эслатиб ўтамиз, Россия босқинчиларининг йирик ракета ҳужумлари ортидан Украинада 1 январь мотам куни деб эълон қилинган эди.
Live
БарчасиСурияда КИП қўмондони ўлдириб кетилди
21 Январь