Украинадаги урушда АҚШнинг икки фуқароси ҳалок бўлди
Олам
−
23 Июль 2022
8417Украинадаги жангларда икки Америка фуқароси ҳалок бўлган. Буни АҚШ давлат департаменти ҳам тасдиқлайди. Бу ҳақда кеча, 22 июль куни ABC телеканали АҚШ ташқи ишлар идорасининг исми ошкор этилмаган вакилига таяниб хабар берди.
“Биз яқинда Украинанинг Донбасс вилоятида икки АҚШ фуқароси ҳалок бўлганини тасдиқлашимиз мумкин”, дея Давлат департаменти вакили сўзларидан иқтибос келтирган телеканал.
Қайд этилишича, Америка расмийлари “[ўлганларнинг] оилалари билан алоқада бўлиб, уларга ҳар томонлама консуллик ёрдамини кўрсатмоқда”.
“Ушбу оғир паллада оилаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатган ҳолда, бошқа изоҳ беришдан тийиламиз”, дейди департамент вакили.
Телеканал, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг шахсини ҳам очиқламаган, улар гўёки Украина томонидаги жанговар ҳаракатларда қатнашганини таъкидланмоқда.
Июнь ойи охирида Оқ уй жангларда иккинчи АҚШ фуқароси ҳалок бўлгани муносабати билан фуқароларни Украинага саёҳат қилишдан тийилишга чақирди. Аввалроқ “Washington Post” газетаси 52 ёшли АҚШ фуқароси Стивен Забельский 15 май куни Украинадаги жангларда ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. Апрель ойи охирида Украинада хусусий ҳарбий компанияда хизмат қилган америкалик ёлланма аскар Уилли Жозеф Кэнсел вафот этгани ҳақида хабар берилди. АҚШ ҳукумати бир неча бор америкаликларни Украинага боришдан, жумладан, ҳарбий ҳаракатларда қатнашишдан тийилишга чақирган.
LiveБарчаси